Россияда Ravon R2 сотувга чиқарилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Россияда Ravon R2 сотувга чиқарилди

Россияда Ravon R2 сотувга чиқарилди

Ravon брендининг Россиядаги ваколатхонаси янги дизайндаги R2 (Spark) хэтчбеклари савдосини бошлади. Россия бозорига чиқарилган автомобилнинг радиатор панжаралари, туманга қарши фаралари ва олд бампери бироз ўзгаришга учраган. Машина 86 от кучига эга 1,2 литрли мотор ва автомат узатмалар қутиси билан жиҳозланган бўлиб, 439 минг рублдан таклиф этилмоқда.

Chevrolet Spark’нинг нусхаси бўлган Ravon R2 Ўзбекистондаги «GM-Uzbekistan» заводида 2016 йилдан бошлаб ишлаб чиқарилмоқда. Автомобиль расман Россия, Украина ва Қозоғистон бозорларига экспорт қилинади.

Илгарироқ «Автостат» 2016 йил якунига кўра Ravon’нинг Россиядаги дилерлари 756 та автомобиль сотишганини маълум қилганди. Бугунги кунда Россияда Gentra ва Nexia R3 седанлари, Ravon R2 хэтчбеки сотилмоқда. Бундан ташқари, 1 декабрдан Россия бозорида Chevrolet Cobalt’нинг ўзгаришга учраган версияси – Ravon R4 седани сотила бошланади.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru