Жоржия технологиялар университети (АҚШ) мутахассислари мушук тилининг тузилишини патентлаб қўйишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда «Дарё» хабар бермоқда.
The Washington Post нашрининг билдиришича, Алексис Ноэл бошчилигидаги олимлар гуруҳи катта ҳажмли принтер ёрдамида мушук тилининг тўрт баробар катталаштирилган моделини тайёрлаб, уни АҚШ физика жамиятининг Портленддаги (Орегон штати) бўлинмаси йиғилишида намойиш қилди.
Олимларнинг фикрича, мушук тили кератинли илмоқлар билан қопланган бўлиб, юнгни тараш ва чигални ёзиш учун жуда яхши мослашган. Мушук баданини ялаганида унинг тили бир пайтда тўрт йўналишда ҳаракатланади. Мушукнинг тилини ўзига хос тароқ деса ҳам бўлади.
Ноэл ва унинг ҳамкасблари худди шу шаклдаги механик қурилма турли соҳаларда асқатиши мумкин деб ҳисобламоқда. Улар, гўзаллик салонлари ва сартарошхоналардан ташқари, тиббий муолажа хоналарини назарда тутмоқда.
Бундан ташқари, ушбу механизм тор жойларда ҳаракатлана оладиган роботлар конструкциясида қўлланилиши мумкин. Бундай роботлар, ўз навбатида, жарроҳлик амалиётларида ва қутқарув операцияларида иштирок этиши мумкин. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди