VAIO корхонаси энди планшет ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

VAIO корхонаси энди планшет ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда

VAIO корхонаси энди планшет ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда

VAIO Corporation корхонаси ўтган йили Sony компьютер бизнеси базасида бир қатор ноутбуклар ва VAIO Phone ақлли телефонларини чиқаришга муваффақ бўлганди. Компания энди планшет ишлаб чиқаришни ҳам йўлга қўйиш ниятида, ёзади 3dnews.ru сайти DigiTimes нашри манбаларига асосланиб.

Манбада ёзилишича, планшетлар VAIO номи остида чиқарилади. Ҳозирча қурилмаларнинг имкониятлари борасида ҳеч қандай маълумотлар маълум қилинмаган. Аммо бозор вакиллари томонидан ушбу планшет ҳақида муҳокамалар алмашиш имконияти мавжуд.

Корхона вакиллари VAIO Phone телефонларининг Sony Xperiaга муносиб рақобат қила олишига ишонч билдиришмоқда. Ишлаб чиқарувчилар 2014 йилнинг апрелидан ҳозирги кунга қадар 41 млн дона шундай смартфонларни тайёрлашган.

VAIO Phone смартфонлари жорий йилнинг 20 мартидан сотувга чиқарилади. Ушбу телефонларнинг биринчи харидорлари японияликлар бўлишади. Улар бу турдаги ақлли телефонларни 410 доллардан сотиб олишлари мумкин.

Манба: www.kun.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru