2020 йилга келиб смартфонлар банк карталарининг ўрнини эгаллайди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

2020 йилга келиб смартфонлар банк карталарининг ўрнини эгаллайди

2020 йилга келиб смартфонлар банк карталарининг ўрнини эгаллайди

Британиянинг Experian компанияси мутахассисларининг тахминларига кўра, 2020 йилга келиб смартфонлар орқали тўловларга амалга оширилиши оддий ҳолга айланиб, банк карталарига эҳтиёж қолмайди. Компания ўтказган сўровнома натижаларига кўра, ҳар учинчи британиялик смартфон фойдаланувчиси (сўровномада иштирок этганларнинг 33 фоизи) банк карталарининг ўрнига телефон орқали тўловлар амалга оширишни қулайроқ деб ҳисоблайди ва келажакда бу хизматнинг кенгайтирилиши тарафдоридир.

Смартфонлар орқали тўловларни амалга оширишнинг ҳанузгача кенг тарқалмаганлигига сабаб сифатида сўровномада иштирок этган респондентларнинг ярми (46 фоиз) қаллоблик хавфини кўрсатган. Бундан ташқари, 60 фоиз респондентлар ўз смартфонларига тегишли ҳимоя дастурларини ўрнатмаганликларини айтишган.

Смартфонлар орқали тўловлар амалга оширишни қаллобликдан ҳимоя қилиш учун респондентларнинг 44 фоизи кўз тўр пардасини сканердан ўтказиш ёки бармоқ излари орқали идентификация қилиши сингари биометрик усуллардан фойдаланиш, 19 фоизи овоз орқали таниш технологиясини жорий қилиш кераклигини айтган.

Манба: www.kun.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru