Apple ва бошқа IT компаниялари Boeing сунъий йўлдошларини сотиб олмоқчи » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Apple ва бошқа IT компаниялари Boeing сунъий йўлдошларини сотиб олмоқчи

Apple ва бошқа IT компаниялари Boeing сунъий йўлдошларини сотиб олмоқчи

Boeing вакилларининг берган баёнотига кўра, Apple, Google, Amazon, Facebook сингари интернет гигантлари компаниянинг сунъий йўлдошларига эга бўлиш ниятини билдирган. Авиацион ва космик техника ишлаб чиқарувчиси йил охирига қадар улардан бири билан шартнома имзолашга умид қилмоқда.

Ҳамкорлик натижаси ўлароқ бутун дунёда интернетдан фойдаланишни кенгайтиришга хизмат қиладиган юқори қувватга эга сунъий йўлдош яратилиши режалаштирилмоқда.

Маълумки, Google ва Facebook кўпдан буён дунёнинг энг чекка ҳудудларигача интернет тармоғини етказиб боришга қаратилган лойиҳалар устида ишламоқда. Жумладан, яқинда Google Элон Маскнинг SpaceX компаниясига инвестиция киритиб, интернет тармоғини кенгайтириш учун 4 000 дона кичик йўлдошларни қуйи орбитага олиб чиқиш лойиҳасига маблағ ажратган эди. Apple эса бундай технологиядан ўз маҳсулотларига навигацион ва локацион хизматлар қўшишда фойдаланиши мумкин. Сунъий йўлдошнинг ишлаб чиқилиши бу муаммоларни узил-кесил ҳал қилиб беради.

Шу билан бирга, сунъий йўлдош ишлаб чиқариш ҳамда уни геостационар орбитага олиб чиқишга кетадиган харажатларни кўтариш учун ҳатто тилга олинган гигант корпорацияларнинг даромади камлик қилиши мумкин. Шу боис улар бу лойиҳани ҳамкорликда амалга ошириш йўлидан бормоқда.
Лойиҳага уяли алоқа компаниялари ҳам қизиқиш билдириши кутилмоқда, негаки у мобил хизматлар турларини ва имкониятларини кенгайтиришга ёрдам беради.

Манба: www.kun.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru