Тошкентда Samsung Galaxy Note Edge смартфони 3,2 млн сўмдан сотувга чиқди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Тошкентда Samsung Galaxy Note Edge смартфони 3,2 млн сўмдан сотувга чиқди

Тошкентда Samsung Galaxy Note Edge смартфони 3,2 млн сўмдан сотувга чиқди

2014 йил сентябрида расман тақдим этилган Samsung Galaxy Note Edge смартфони — Galaxy Note 4’нинг эгилган дисплейли махсус версияси Ўзбекистонда сотила бошлади, дея хабар бермоқда «Mobinfo.uz».

Galaxy Note Edge’нинг ўзига хос жиҳати унинг бир томони қайрилган экранга эгалигидир. У 5,6 дюймли ва 2560×1600 пикселли QHD-дисплей, тўрт ядроли Snapdragon 805 процессори, 3 Гб тезкор ва 32 Гб ички хотира (+microSD), 16 мегапикселли асосий ва 3,7 мегапикселли олд камера билан жиҳозланган.

Смартфоннинг ўлчамлари 151,3×82,4×8,3 мм, оғирлиги 174 граммга тенг.

Пойтахтдаги «Флешка» савдо мажмуасида Galaxy Note Edge 3,2 миллион сўмга сотилмоқда.

Манба: www.daryo.uz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru