Gree фирмаси Snapdragon 835 чипида ишлайдиган смартфон яратади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Gree фирмаси Snapdragon 835 чипида ишлайдиган смартфон яратади

Gree фирмаси Snapdragon 835 чипида ишлайдиган смартфон яратади

Аввалроқ сайтимизда Samsung Galaxy S8 ва Xiaomi Mi 6 Snapdragon 835 чипида ишлайдиган илк смартфонлар бўлиши ҳақида хабар берган эдик. Яқинда пайдо бўлган бошқа маълумотларда эса, Ўзбекистонда кондиционер ва бошқа маиший техника воситалари билан яхши танилган Хитойнинг Gree фирмаси ҳам Snapdragon 835 чипида ишлайдиган смартфон устида ишлаётгани ҳақида сўз юритилган.

Terabayt.uz ёзишича, гарчи Gree фирмаси смартфон тайёрлаш борасида ҳали катта тажрибага эга бўлмаса-да, у кучли процессор билан таъминланган қурилмаларни бозорга чиқариш мақсадида. Ҳозирча ушбу смартфонга тегишли техник параметрлар тўғрисида ҳеч қандай тафсилотлар ошкор этилмаган.

Тахминларга кўра, янги Gree смартфони шу йилнинг май ойида тақдим этилган Gree 2 моделининг кичикроқ версияси бўлиши ҳам мумкин.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru