10:59 / 06.12.2016
6 022

Amazon кассирларсиз биринчи дўконини очишни режалаштирмоқда

Amazon кассирларсиз биринчи дўконини очишни режалаштирмоқда

Amazon компанияси АҚШда касса ва кассирларсиз ишловчи озиқ-овқат дўконларини очмоқчи эканлигини эълон қилди. Бу ҳақда Kun.uz сайти ёзмоқда.

АҚШ компанияси бундай дўконларни Amazon Go деб атади. Бу дўконларда харидлар смартфонларда ўрнатилган дастур орқали амалга оширилади. Харидор смартфонни дўконга киришдаги турникетга қўйиб, дўконга бемалол кира олади ва ўзини қизиқтирган маҳсулотларни танлай олади.

Бунда Amazon машинавий ўқитиш, компьютер ёрдамида кўриш ва сунъий онг ёрдамида танланган маҳсулотлар ҳақида ахборотни тўплайди, харидор дўкондан чиққандан кейин унга харидлар смартфонга боғлаб қўйилган банк картаси орқали амалга оширилгани ҳақидаги хабар келади.

Компания дастлабки синовлар доирасида бундай дўконни Сиэтлда ўз ходимлари учун очди, бу дўкон оддий харидорлар учун 2017 йилдан бошлаб ишлайди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Amazon кассирларсиз биринчи дўконини очишни режалаштирмоқда