Facebook, Microsoft, Twitter ва YouTube терроризмни тарғиб қилишга қарши курашиш учун экстремистик материаллар ҳақидаги ягона маълумотлар базасини яратишни бошлади. Бу ҳақда корпорацияларнинг қўшма баёнотида маълум қилинди, деб ёзади «Дарё».
Қўшма базада экстремистлар томонидан жойлаштирилган видеоёзув ва график файлларнинг ўзига хос идентификациявий белгилари ҳақидаги маълумотлар сақланади.
«Бу ҳамкорлик террористик контентни интернетда тарқатиш глобал муаммосига қарши курашиш сиёсатимизнинг самарадорлигини оширади деб умид қиламиз», — дейилади баёнотда.
Материаллар экстремистик характерга эга эканлиги ҳақидаги қарорни ҳар бир компания мустақил равишда қабул қилади. Бундай маълумотлар автоматик тарзда йўқ қилинмайди, ҳар бир ҳолатда таҳлил қилинади. Компаниялар, шунингдек, фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотлари фош этилмаслигига ваъда бермоқда. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди