Дастур ишлаб чиқарувчилари IFTTT (If This Then That) сервислар ўртасида ўзаро бирлаштирувчи платформани тақдим этишди.
Унга кўра, эндиликда мессенжерда суҳбатларни сақлаб қўйиш имкони мавжуд. Шунингдек, IFTTT 360 дан ортиқ иловани бирлаштиришга ёрдам беради. Улар орасида Twitter, Instagram, Gmail, Dropbox, «Google Диск», Spotify, Pinterest ва бошқалар бор. Мессенжер ишлаб чиқарувчиларининг сўзларига кўра, Telegram «IFTTT билан бутунлай бирлашган» биринчи сервис бўлди.
IFTTT билан бирлашиш учун @IFTTT ботини ишга тушириб, платформа сайтида рўйхатдан ўтиш талаб этилади.
Шунингдек, IFTTT-ботни гуруҳли чат ёки хусусий каналга қўшиш имкони яратилди. Бу эса фойдаланувчига унга маъқул бўлган ахборот ёки хизматларни суҳбатдош ва обуначилари билан бўлишиш имконини беради. Хусусан, Instagram-саҳифадан янги фотосуратларни юклаб олишни созлаш ҳам мумкин.
Бундан ташқари, Telegram’да муҳим ёзишмаларни хабарлар панелининг юқори қисмида мустаҳкамлаб қўйиш имкони бор. Бу керакли кишилар хабарини йўқотиб қўймасликка ёрдам беради, деб аниқлик киритишди мессенжер ишлаб чиқарувчилари. Фойдаланувчи бир вақтнинг ўзида бешта суҳбатни сақлаб қўйиши мумкин. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда