Qualcomm Snapdragon процессорларида ишлайдиган илк компьютерлар келгуси йилда пайдо бўлади, деб ёзмоқда Terabayt.uz сайти. Бу ҳақда Microsoft ва Qualcomm компаниялари куни кеча ўтказилган WinHEC 2016 конференциясида маълум қилганлар. Snapdragon 835 Windows 10 дастурига бутунлай мос келади ва бу омил ARM-процессорларнинг барча функцияларидан фойдаланиш имкониятини беради.
Фойдаланувчилар мобил гаджетларда ушбу процессор ёрдамида Windows дастурлари, жумладан, Win32 дастурларини (MS Office, Adobe Photoshop ва ўйинлар) ишга туширишлари мумкин бўлади. Ушбу жараён янги эмулятор орқали амалга оширилади. Qualcomm Snapdragon чиплари Windows қурилмаларига Wi-Fi ва LTE, 5G, eSIM, бармоқ изи сканери ва тезкор зарядлаш каби функцияларни қўллаш имконини беради. Шу билан бирга, бундай чиплар фаол совутиш талаб этилмайдиган ва ишлаш муддати узоқ бўлган ихчам девайслар тайёрлашга йўл очади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зеленскийга украиналиклар ҳақида кутилмаган янгилик айтилди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Академик Қодир Ғуломов Қўшработда бўлди
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди