11:00 / 11.12.2016
6 239

Samsung Tesla электромобиллари учун микрочиплар етказиб беради

Samsung Tesla электромобиллари учун микрочиплар етказиб беради

Жанубий Кореянинг Samsung компанияси Tesla электромобилларига ўрнатиладиган микрокомпонентлар ишлаб чиқаришни бошлайди, деб хабар бермоқда Terabayt.uz сайти.

Samsung томонидан тайёрланадиган микрочиплардан машинанинг автопилот тизимида фойдаланилиши маълум қилинган. Ҳозирча бу ҳақдаги бошқа тафсилотларга ойдинлик киритилмаган. Бироқ шуниси маълумки, Tesla электромобилларидаги автопилотнинг энг муҳим қисмини NVIDIA томонидан яратилган Drive PX 2 суперкомпьютери ташкил этади.

Бундан ташқари, Samsung Lucid Motors компаниясига литий-ионли батареялар етказиб бериш бўйича келушувгани эришгани ҳақидаги маълумотлар ҳам эълон қилинди. Ушбу стартап тез орада Tesla электромобилларига жиддий рақиб бўлиши айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан бир ойча муқаддим Samsung АҚШнинг аудио/визуаль маҳсулот ва технологиялар ишлаб чиқарадиган Harman фирмасини 8 миллиард долларга сотиб олган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Samsung Tesla электромобиллари учун микрочиплар етказиб беради