Apple’нинг “ақлли” соатлари 24 апрелдан сотувга чиқарилади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Apple’нинг “ақлли” соатлари 24 апрелдан сотувга чиқарилади

Apple’нинг “ақлли” соатлари 24 апрелдан сотувга чиқарилади

Apple корпорацияси раҳбари Тим Кук ходимларига йўллаган хабарномада корхонада ишлаб чиқарилган янги Apple Watch “ақлли” соатлари 24 апрелдан сотувга чиқарилишини маълум қилган. Хабарнома матнини 9to5mac ресурси келтиради.

Унда айтилишича, соат учун 1000дан ортиқ илова мослаштирилган. Соатни компаниянинг тўртта мамлакатда жойлашган 400та дўконидан харид қилиш мумкин.

Компания ходимлари учун 50 фоизли чегирма кўзда тутилган. Соатнинг Watch Edition номли олтин версияси чегирмаларсиз сотилади.

Манба: www.kun.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru