Apple Хитойда шамол энергетикасини ривожлантириш билан шуғулланади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Apple Хитойда шамол энергетикасини ривожлантириш билан шуғулланади

Apple Хитойда шамол энергетикасини ривожлантириш билан шуғулланади

Жаҳоннинг энг йирик шамол турбиналари ишлаб чиқарувчиси — Xinjiang Goldwind Science & Technology (Хитой) ва Apple (АҚШ) компаниялари шамол энергия эксплуатацияси бўйича қўшма корхона яратади. Хитой компанияси Хэнань, Шаньдун, Шаньси ва Юньнань провинцияларидаги тўрт лойиҳадаги улушининг 30 фоизини қўшма корхонага ўтказади, деб хабар беради «Дарё».

Apple лойиҳага қанча инвестиция киритиши ҳозирча хабар қилинмаяпти.

«Бу Apple’нинг шамол энергетикаси соҳасидаги биринчи инвестициясидир, айни пайтда бу компаниянинг экологик тоза энергетикага киритаётган энг йирик инвестицияси ҳамдир», — маълум қилди Apple’нинг атроф муҳит ҳимояси, сиёсатчилар ва ижтимоий ташаббуслар билан ўзаро алоқалари бўйича вице-президенти Лиза Жексон.

Унинг сўзларига қараганда, ўтган йили компания Ички Мўғулистонда қуёш энергетикасини ривожлантиришга инвестиция киритишини маълум қилган бўлиб, ушбу ташаббус доирасида 170 мегаватт қувватга эга қуёш электр станциялари қуриш режалаштирилмоқда.

Шамол энергетикаси соҳасидаги лойиҳа реализацияси эса 900 миллион кВт/соат электр қуввати ишлаб чиқариш ҳамда 690 минг хитойлик оилаларни чироқ билан таъминлаш имконини беради.

2015 йилда Apple ўзини муқобил энергия манбалари орқали электр қувват билан таъминлаш даражасини 93 фоизга етказган эди. Эндиликда компания бу кўрсаткични 100 фоизга етказмоқчи.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru