Инстаграмда иккита янги имконият пайдо бўлди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Инстаграмда иккита янги имконият пайдо бўлди

Инстаграмда иккита янги имконият пайдо бўлди

Instagram ижтимоий тармоғида фотосуратларни қайта ишлашга мўлжалланган иккита янги функция пайдо бўлди.

Улардан биринчиси Fade деб аталади. Бу функция ёрдамида фотосуратдаги рангларни юмшатиш мумкин. Color номли иккинчи функция эса суратга ёруғ ёки, аксинча, қоронғу оттенкалар қўшиш имкониятини беради. Бу функция орқали саккиз хил рангни қайта ишлаш мумкин.

Янги функциялар Android оператив тизимида ишлайдиган ускуналар учун бугун истеъмолга киради; бир неча кундан сўнг уларнинг iOS оператив тизимига мўлжалланган версиялари ҳам интернетда пайдо бўлади.

Манба: www.kun.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru