Opera браузерининг янги версиясида валюталарни ўгириш функцияси пайдо бўлди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Opera браузерининг янги версиясида валюталарни ўгириш функцияси пайдо бўлди

Opera браузерининг янги версиясида валюталарни ўгириш функцияси пайдо бўлди

Opera браузерининг дастурчилари ўз вақтида Presto форматидан воз кечиб, WebKit дастурига ўтишган ва кўп нарсаларда Google Chrome имкониятларидан нусха кўчиришган эди. Бироқ вақт ўтган сари, Opera ўзининг аввалги инновацион функцияларига яна қайтиб ўз браузерига бир қатор янги имкониятларни татбиқ этишни бошлади. Бу гал компаниянинг расмий сайтида берилган хабарга кўра, браузерга валюталарни ўзаро конвертация қилиш функциясини татбиқ этилган.
Opera браузерининг янги версиясида валюталарни ўгириш функцияси пайдо бўлди

Opera 42 версиясида кўзда тутилган ушбу функция, таъкидлаш лозим, фойдаланувчиларга онлайн харидлар чоғида қўшимча қулайлик яратади. Браузер созламаларида валюталарни созлаш имконияти мавжуд. Ҳозирча унда 32 та жаҳон валюталарини Европа Марказий банкининг бирликлари асосида ўгириш мумкин. Браузернинг янги версиясини айни пайтда юклаб олиш мумкин.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru