14:33 / 14.12.2016
6 388

Microsoft Cortana овозли ассистентини совутгич ва тостерларга созламоқчи

Microsoft Cortana овозли ассистентини совутгич ва тостерларга созламоқчи

Microsoft компанияси Cortana овозли ассистентини интернетга уланиши мумкин бўлган маиший техника воситаларига созлашга қарор қилди, деб ёзмоқда Terabayt.uz сайти. Бундай функция мазкур қурилмаларни масофадан бошқариш имкониятини беради.

Microsoft расмийларидан бири бўлган Карл Форестернинг сўзларига кўра, Cortana ассистентини дисплейга эга бўлган исталган маиший техника воситасига татбиқ этиш мумкин.

Яқинда Хитойда ўтказилган WinHEC конференциясида Microsoft Cortana ўрнатилган совутгич, тостер ва термостатнинг намуналари намойиш этилган. АҚШ фирмаси 2017 йилнинг март ойида Cortana овозли бошқарувига асосланган илк уй қурилмаларини тақдим этишни режалаштирган.

Нашрнинг ёзишича, Microsoft ўзи бундай маиший техника жиҳозларини ишлаб чиқармайди, балки уларни тайёрлайдиган брендлар билан бу борада ҳамкорлик ўрнатиб, қурилмаларга овозли ассистентни жорий қилиш мақсадида.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Microsoft Cortana овозли ассистентини совутгич ва тостерларга созламоқчи