14:39 / 14.12.2016
6 911

Хитойда бир сутка ичида йиғиладиган бутун уй тизими ишлаб чиқилди

Хитойда бир сутка ичида йиғиладиган бутун уй тизими ишлаб чиқилди

Сир эмаски, бугунги кунда мегаполислардаги уй-жойнинг ҳар бир квадрат майдони кутилганидан анча қиммат туради. Ушбу муаммони ҳал этиш мақсадида Хитой халқ архитектура бюроси гайкали ключ ёрдамида бир сутка ичида йиғилиши мумкин бўлган уй конструкциясини ишлаб чиқди. Мазкур уйни тахминан 10 минг долларга харид қилиш мумкин.

Мазкур уй учун ишлатиладиган материаллар, деб ёзмоқда Terabayt.uz сайти. мустаҳкам хом-ашёлардан тайёрланган, уй тайёр иситиш модуллари, электроэнергия ўтказмаси ва сантехника жиҳозларига ҳам эга. Барча қисмлар ўзаро блоклаш тизими орқали бирлаштирилади.

Уй иккита ҳаваскор томонидан тахминан 24 соат ичида йиғилиши мумкин. Айтишларича, мазкур инновацион уй фойдаланувчига Хитойда оддий тижорат уйи қурилишига қараганда 30 марта арзонроқ тушади. Уйнинг ички қисмидаги майдоннинг ҳажми 27,8 квадрат метрга тенг. Уй меҳмонхона, ошхона, томдаги кичик айвон, дераза ва эшиклардан ташкил топган. Шунингдек, уйга мобил ёки шаҳар канализациясига уланган ваннахона ҳам ўрнатилиши мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Хитойда бир сутка ичида йиғиладиган бутун уй тизими ишлаб чиқилди