Apple ва Google ўртасида мобил операцион тизим бозорини эгаллаш бўйича жиддий рақобат кетаётгани барчага маълум. Сўнгги пайтларда, Samsung ва Google сингари компаниялар iPhone’дан Android’га ўтишда фойдаланувчининг файлларини осонлик билан кўчиришга ёрдам берадиган бир қатор функцияларни яратиб келмоқдалар. Шундай функцияларда бири яқинда iOS дастурига мўлжалланган Google Drive иловасида пайдо бўлади. Энди iPhone смартфондан Android қурилмага ўтишни истаганлар ушбу илова орқали iPhone’даги барча маълумотларни (календарь, контактлар, расм ва бошқа) архивлаб, кейинчалик уларни Android смартфонда қайта тиклашлари мумкин, деб ёзмоқда Terabayt.uz сайти.
Янги функция iOS’га мўлжалланган Google Drive иловасидаги “Backup” (Архивлаш) менюсида амалга оширилади. Google компаниясининг аниқлик киритишича, ушбу жараён бир неча соатни талаб этиши мумкин, Шу боис бундай пайтда iPhone’га зарядлаш қурилмасини улаш тавсия этилади.
Ушбу илованинг iOS дастурига мўлжалланган янги версиясини тез орада юклаб олиш мумкин бўлади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди