Facebook ижтимоий тармоғи раҳбарияти АҚШдаги сайловларда сиёсий можароларга олиб келишга улгурган сохта хабарларга қарши кураш стратегиясини тақдим этди, деб ёзади «Дарё».
Компаниянинг янгиликлар билан ишлаш бўйича вице-президенти Жон Хежмен таъкидлашича, ижтимоий тармоқдагилар ёлғон маълумот тарқатилишига қарши кураш зарурлигини тушунади, аммо шу билан бир вақтда Facebook ўзининг ахборот алмашиш учун очиқ майдон сифатидаги ролини сақлаб қолмоқчи.
Дастлаб компания фойдаланувчилар учун ёлғон хабарлар пайдо бўлгани ҳақида хабар қилиш имкониятини енгиллаштиради. Агар у ҳақда маълум сондаги фойдаланувчилар хабар берса, маълумот текширилиш учун ахборот агентликлари ёки маълумотларни текшириш билан шуғулланувчи бошқа компанияларга йўналтирилади.
Факт сифатида тасдиқланмаган янгиликлар ижтимоий тармоқдан йўқолмайди, бироқ улар «баҳсли» деб белгиланади ва фойдаланувчиларнинг янгиликлар тасмасида пастроқда пайдо бўлади. Бундай янгилик билан бўлишиш мумкин, аммо у ҳолда фойдаланувчи янгиликнинг «баҳсли» эканлиги ҳақида яна бир марта огоҳлантириш олади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Damas учун онлайн контрактация очилади
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади