Эртага Samsung Galaxy S6 ва Galaxy S6 Edge смартфонлари сотувга чиқарилади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Эртага Samsung Galaxy S6 ва Galaxy S6 Edge смартфонлари сотувга чиқарилади

Эртага Samsung Galaxy S6 ва Galaxy S6 Edge смартфонлари сотувга чиқарилади

10 апрель куни Galaxy S6 ва Galaxy S6 Edge смартфонлари сотувга чиқарилади.

Samsung компанияси ушбу янги маҳсулотларга бўлган талаб рекорд даражани кўрсатишига ишонмоқда. Янги моделларнинг сотувга чиқарилиши муносабати билан уюштирилган матбуот анжуманида компания мутасаддиларидан Ли Сан-чулнинг эътирофича, мижозлар фикрини ўрганиш жараёнида уларнинг Galaxy S6 ва Galaxy S6 Edge смартфонларига бўлган қизиқиши ниҳоятда юқорилиги ва олдиндан буюртма берган мижозлар сони ҳар доимгидан кўплиги аниқланган.

Таҳлилчиларнинг ҳисоб-китобларига қараганда, 2015 йилда Samsung 49.8 млн дона Galaxy S6 смартфонлари ишлаб чиқаради; ундан олдинги модель – Galaxy S5’нинг ишлаб чиқарилиш ҳажми 38,3 млн дона миқдорида баҳоланмоқда; Galaxy S3 моделидан эса бозорга 65 млн дона етказилади.

Манба: www.kun.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru