Amazon Ўзбекистон бозорига кирмоқчими? » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Amazon Ўзбекистон бозорига кирмоқчими?

Amazon Ўзбекистон бозорига кирмоқчими?

Дунёнинг йирик интернет-ретейлери “Амазон” ўзбек бозорига кириб келиши мумкинлиги ҳақида Sof.uz сайти ёзмоқда.

Бугун, яъни 6 декабр куни сайт маъмурияти UZ домен номини қайддан ўтказди. Хабарларга кўра янги домен эгаси Amazon Technologies Inc. бўлинмасидир.

Ўзбекистон бозорида интернет-гигант қандай фаолият билан шуғулланиши аниқ эмас. Аммо янги домен номи қайд қилиниши АҚШда “Амазон”нинг биринчи офлайн-магазини анонс қилиниши билан боғлиқлигини тахмин этиш мумкин.

Офлайн-магазинда сотувчи, касса ва навбат кутиш бўлмайди. Amazon Goда харид қилиш учун смартфон ва электрон илова бўлиши кифоя. Харидор магазинга киришда шахсий QR-кодини фаоллаштиради ва мижоз қайси маҳсулотларни пештахтадан олаётганини дастур датчиклари ёрдамида автоматик тарзда кузатади. Харид тугагач, магазиндан чиқиб кетаверасиз, тегишли пул маблағи эса Amazon ҳисоб ёзувига боғланган картангиздан ечилади.

Аммо “Амазон” бошқа мамлакатларда, хусусан, Ўзбекистонда офлайн савдо тармоғини ривожлантириш режасини аён қилгани йўқ.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru