Электрон лицензиялаш портали тест режимида ишга туширилди, дея хабар қилди «Газета.уз» нашри.
Портал ёрдамида Ўзбекистон тадбиркорлари қуйидаги йўналишларда лицензиялар ва рухсатномаларни расмийлаштириши мумкин:
- транспорт;
- архитектура ва қурилиш;
- биржа, риелторлик фаолияти, ломбардлар, лотереяларни ташкил қилиш;
- маданият, ноширлик фаолияти, реклама;
- қимматбаҳо металлар ва қиматбаҳо тошларнинг айланиши;
- савдо фаолияти;
- божхона фаолияти;
- банк, суғурта, қимматбаҳо қоғозлар, микрокредитлаш;
- нефть ва газ мажмуаси, табиий ресурслардан фойдаланиш;
- тиббий фаолият, фармацевтика, ветеринария;
- хавфли товарлар ва буюмларнинг айланиши;
- аудит, баҳолаш ва адвокатлик фаолияти;
- ахборот технологиялари, криптоҳимоя, ЭҲМ учун дастурлар ва фонограммалар;
- таълим, спорт ва туризм ва бошқалар.
Порталнинг даъвогарлар ва лицензияловчи органлар ўртасидаги алоқалар самарадорлигини ошириш, лицензиялаш тўғрисидаги маълумотларнинг янада очиқлигини таъминлашга хизмат қилиши кутилмоқда.
Фойдаланувчиларга электрон ресурсни синовдан ўтказиш ҳамда таклиф ва мулоҳазаларни Facebook саҳифасига юбориш таклиф этилмоқда. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди