АҚШда Apple Watch ақлли соатларига бир кунда Android Wear соатларининг бир йил давомида сотилганидан кўпроқ буюртма қабул қилинди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

АҚШда Apple Watch ақлли соатларига бир кунда Android Wear соатларининг бир йил давомида сотилганидан кўпроқ буюртма қабул қилинди

АҚШда Apple Watch ақлли соатларига бир кунда Android Wear соатларининг бир йил давомида сотилганидан кўпроқ буюртма қабул қилинди

10 апрель куни АҚШда очилган Apple Watch соатларига олдиндан буюртма олувчи дўконда бир кунда Андроид ақлли соатларининг бир йил давомида сотилишидан кўпроқ буюртмалар тушган. Бу ҳақда «3D News» Slice Analysis таҳлилий компанияси маълумотларига таяниб хабар бермоқда.

Манбада ёзилишича, АҚШда Apple Watch ақлли соатлари учун деярли миллионга яқин буюртмалар бўлган. Slice Analysis таҳлилчилари 9080 онлайн-харидорлари рўйхатга олингач, ўтган жума кунида 957 000 Apple Watch соатлари олдиндан буюртма бўлганини ҳисоблаб чиқишди. Солиштириш учун Canalys компания ҳисоб-китобларига кўра Android Wear «ақлли» соатлари 2014 йил давомида, жами бўлиб 720 000 дона сотилган.

Apple Watch Sport соатларининг харидорлари таклиф қилган ўртача нарх 382,83 долларга тенг бўлиб турибди. Стандарт кўринишидаги пўлат қопламали Apple Watch ўртача 707,04 долларга буюртма қилинмоқда.

Соат учун боғичлар ичида етакчи ўринни Black Sport Band (49 фоиз) эгаллаб турибди. Ундан кейинги ўринда оқ рангли White Sport Band (16 фоиз) бормоқда. Кучли учликни бошқаларига нисбатан қимматроқ нархдаги браслет Milanese Loop (10 фоиз) якунлаб турибди.

Маълумот ўрнида таъкидлаб ўтиш жоиз, Apple ўзинингт ақлли соатлари бўйича буюртмалар ҳақида ҳозирча ҳеч қандай расмий маълумотларни тақдим этгани йўқ.

Манба: www.kun.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru