Ўзбекистондаги Eurasia Mobile Challenge ғолиблари эълон қилинди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Ўзбекистондаги Eurasia Mobile Challenge ғолиблари эълон қилинди

Ўзбекистондаги Eurasia Mobile Challenge ғолиблари эълон қилинди

Beeline Eurasia Mobile Challenge (“Евраосиё мобил кубоги”) ҳалқаро инновациялар танловининг республика босқичини эълон қилади. Дастурда иштирок этиш учун рўйҳатдан ўтган 129 ёш тадбиркорлар гуруҳидан миллий ҳакамлар уч совриндор гуруҳни танлаб олишди.

Михаил Герчук, Евросиё ҳудуди бўйича VimpelCom Бош директори: “Биз мамнунлик билан Eurasia Mobile Challenge 2016 танлови ғолибларини эълон қиламиз. Make Your Mark дастури – VimpelCom компаниясининг муҳим лойиҳасидир, шунинг учун ўтган йилга нисбатан бу йили танловда иштирок этиш учун берилган аризалар сони ўсганидан ҳурсандмиз. Рақамли тадбиркорчилик бизнинг бизнесимизнинг ҳаётий кучи манбасидир, ва мазкур танлов орқали Евраосиёнинг ёш тадбиркорларини қўллаб-қувватлаш имконига эга эканлигимиздан ғурурланамиз. Биз ғолибларга келгуси йилнинг январ ойида бўлиб ўтадиган ҳудудий финал босқичида омад тилаймиз”.

Қуйидаги гуруҳлар ғолиб бўлдилар:

• Fixit

• MyApteka

• Smartup

Уч гуруҳ 24-25 январ кунлари Ереван шаҳрида бўлиб ўтадиган ҳудудий финалга таклиф этиладилар.

Make Your Mark (“Ўз изингни қолдир”) номли VimpelCom‘нинг глобал лойиҳаси доирасида ўтказилаётган Eurasia Mobile Challenge сентябр ойида ишга туширилган эди.

Бу йилнинг финалистлари деярли 1000та рўйҳатдан ўтган гуруҳлар орасидан танлаб олинган, бу кўрсатгич 2015 йилдаги кўрсатгичдан икки маротаба кўп, лойиҳалар бўйича 300 ариза, ўтган йилдаги аризалардан 76% кўп. Ҳакамлар ҳайъати 8 иштирокчи-мамлакатлардан 24 гуруҳни танлаб олди. Дунёнинг энг йирик ташкилотларидан ҳалақаро ва рақамли тадбиркорлар, глобал инвесторлар, шунингдек ВимпелCом компаниясининг раҳбарларидан ташкил топган 10та ҳакамлар ҳаъати диққатига 24 ғолиб гуруҳлар ўз ғояларини тақдим этадилар.

Ҳудудий финалда иштирок этган 3 ғолиб гуруҳ Барселонадаги Ҳалқаро мобил конгресси (World Mobile Congress) доирасида 2017 йилнинг 27 февралдан 2 март кунига қадар Глобал Мобиле Чалленге танлови финалида Евраосиёни тақдим этадилар.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru