Яқин орада iPhone смартфонлари Ҳиндистонда ишлаб чиқарилиши мумкин » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Яқин орада iPhone смартфонлари Ҳиндистонда ишлаб чиқарилиши мумкин

Яқин орада iPhone смартфонлари Ҳиндистонда ишлаб чиқарилиши мумкин

Американинг Apple корпорацияси Ҳиндистон ҳудудида ўз маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун рухсат олишга уринмоқда, деб ёзган Kun.uz нашри.

У Ҳиндистон ҳукуматидаги манбаларига асосланган ҳолда шу ҳақда маълум қилмоқда. Унга кўра, корпорация раҳбарияти ўтган ойда шундай таклифни юборган. Apple ўз маҳсулотлари савдосини сезиларли ошириш ва шу билан Жануби-Шарқий Осиёдаги бозорини кенгайтиришни хоҳламоқда. Нашрнинг ёзишича, бугунги кунда компаниянинг Ҳиндистон смартфонлар бозоридаги улуши 5 фоиздан ошмайди.

"Apple Ҳиндистонда Хитойда эришилган муваффақиятидан ўзиб кетмоқчи", - дея манбаси сўзларидан иқтибос келтиради газета.

1976 йилда асос солинган Apple компанияси iPhone смартфонлари, iPad планшет компьютерлари, iPod мусиқа плеерлари, MacBook ноутбуклари, iMac стол компьютерларини ҳамда бошқа юқори технология маҳсулотларини ишлаб чиқаради. Корпорация дунёдаги энг йирик компаниялардан бири ҳисобланади, унинг бозор капиталлашуви октябрь ойи охирига кўра, 620 млрд АҚШ долларидан ошиб кетган.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru