Озарбайжон ўзининг маҳаллий интернетини ишлаб чиқди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Озарбайжон ўзининг маҳаллий интернетини ишлаб чиқди

Озарбайжон ўзининг маҳаллий интернетини ишлаб чиқди

Озарбайжон Алоқа ва юқори технологиялар вазирлиги Ахборот-ҳисоблаш маркази (АҲМ) маҳаллий интранет тармоғини ташкил этиш бўйича техник ишларни якунлади. Бу ҳақда Review.uz хабар бермоқда.

Ушбу тармоқ маҳаллий интернет-трафикдан фойдаланишни оптимизация қилиш ва фойдаланувчиларнинг “Электрон ҳукумат” (e-gov.az) порталига сифатли кира олишларини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган.

Ҳозирги вақтда Озарбайжон интернет-провайдерларини ушбу тармоққа улаш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Трафик алмашиш учун ўтказиш қуввати секундига 1 гигабитга тенг каналдан фойдаланилмоқда.

Трафик истеъмоли ўсиб боргани сайин, ахборот узатиш тезлиги ҳам секундига 10 гигабитгача узайтирилиши мумкин.

Қайд этишларича, интернет-трафик истеъмолини оптимизация қилиш провайдерларнинг халқаро каналлари бандлигини 40 фоизгача камайтиришга, ўз навбатида, фойдаланувчиларнинг маҳаллий интернет-ресурсларга кириш тезлигини сезиларли ошишига ёрдам беради.

Манба: www.kun.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru