UzMobile GSM тармоғининг «чиройли рақамлари» нархлари маълум бўлди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

UzMobile GSM тармоғининг «чиройли рақамлари» нархлари маълум бўлди

UzMobile GSM тармоғининг «чиройли рақамлари» нархлари маълум бўлди

Бугун, 2015 йил 15 апрелдан ишга тушадиган UzMobile GSM тармоғи томонидан тақдим этиладиган «чиройли рақамлар» категориясидаги алоҳида тўловли рақамларининг нархлари маълум бўлди.

Бундай рақамлар тўққиз тоифага бўлинган. Тўққизинчи тоифадаги рақамлар нархи 15 доллар, саккизинчи тоифа 30 доллар, еттинчи тоифа 75 доллар, олтинчи тоифа 150 доллар, бешинчи тоифа 300 доллар туради.

Нархи 500 доллар бўлган тўртинчи тоифа рақамлари X0Y 07 07, X0Y 70 70, X0Y 07 77, X0Y 00 07, X0Y 00 0Y кўринишида бўлади. 1000 долларлик учинчи тоифа рақамлари X0Y 0Y 0Y, 1500 долларлик иккинчи тоифа рақамлари X0Y AA AA, 2000 долларлик биринчи тоифа рақамлари эса X0Y 00 00, X0Y 77 77 ва X0Y YY YY кўринишида бўлади.

Рақам бир неча тоифага мос келганда, энг қиммат тоифа нархида тўланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ UzMobile GSM тармоғи тарифлари эълон қилинган эди.

Манба: www.daryo.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru