UzMobile GSM, UMS, Ucell ва Beeline интернет пакетларини таққослаймиз » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

UzMobile GSM, UMS, Ucell ва Beeline интернет пакетларини таққослаймиз

UzMobile GSM, UMS, Ucell ва Beeline интернет пакетларини таққослаймиз

2015 йил 15 апрелдан фаолиятини бошлайдиган UzMobile GSM тармоғи томонидан тақдим этилаётган ойлик интернет пакетларини Ўзбекистондаги бошқа GSM операторларининг интернет пакетлари нархлари билан таққослаб кўрдик.

UzMobile 1 доллар эвазига 50 Мб интернет тақдим этаётган бўлса, Ucell’да худди шу ҳажмдаги пакет 1,25 доллар, Beeline’да 35 Мблик пакет 1,2 доллар, 80 Мблик пакет 2,2 доллар туради. UzMobile’нинг 150 Мблик пакетини 2,5 долларга, Ucell’нинг шундай пакетини 3 долларга, Beeline’нинг 125 Мблик пакетини 3,2 долларга сотиб олиш мумкин.

300 Мблик пакет UzMobile’да 4,5 доллар, UMS’да 5 доллар туради, Ucell’нинг худди шу ҳажмдаги 4,5 долларлик пакети ҳозирда амалда эмас. Beeline эса 5,5 доллар эвазига 325 Мб тақдим этади. Ucell 6 долларга 500 Мб, Beeline 7,5 долларга 525 Мб, UzMobile 7 долларга 600 Мблик интернет-пакет таклиф қилади.

1000 Мблик пакет Ucell’да 8, UMS’да 10 доллар туради, Beeline’да 1100 Мблик пакет 10 доллар, UzMobile’да 1200 Мблик пакет 9,5 доллар туради. Ucell 10 долларга 1500 Мб, Beeline 13 долларга 1700 Мб тақдим этади.

UzMobile’нинг 2400 Мблик пакети 14,5 доллар, Beeline’нинг 2700 Мблик пакети 20 доллар, UMS’нинг 3000 Мблик пакети 25 доллар туради. Ucell’нинг 2500 (16 доллар) ва 4000 (25 доллар) Мблик пакетлари ҳозир амалда эмас.

Ucell’нинг чексиз интернет тўплами мавжуд бўлиб, 4000 Мбгача максимал тезликда, кейин эса 16 кб/с тезликда тақдим этилади, ушбу пакет нархи 25 доллар. UMS 35 долларга 5000 Мб, Beeline 27 долларга 3700 Мб, UzMobile 25 долларга 6000 Мб ва 40 долларга 12000 Мблик пакетларни тақдим этади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ UzMobile GSM тармоғининг тариф режалари ва «чиройли рақамлари»нинг нархлари маълум бўлган эди.

Манба: www.daryo.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Теглар: Beeline

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru