13:29 / 24.12.2016
6 138

Янги LG Gram ноутбуклари бармоқ изи сканери билан жиҳозланади

Янги LG Gram ноутбуклари бармоқ изи сканери билан жиҳозланади

LG компаниясига қарашли LG Gram номли мобил компьютерлар сериясига янада енгил вазнли янги моделлар қўшилади.

Фирманинг 2015 йилда чиқарилган LG Gram версияси 980 гр вазн босар эди, бу галги янгиланган моделнинг оғирлиги эса 940 граммни ташкил қилиши маълум қилинган.

Terabayt сайтининг ёзишича, янги версиядаги LG Gram 13, 14 ва 15 дюймли версияларда ишлаб чиқарилади. Улар катта тачпад, бармоқ изи сканери ва Thunderbolt 3 порти билан жиҳозланади. Барча ноутбукларнинг экрани Full HD форматига эга бўлиб, IPS матрицасида ишланади. Уларга Intel Core i5-7200U ва Core i7-7500U процессорлари ўрнатилиши мумкин. Оператив хотиранинг сиғими 8 ГБ атрофида бўлиши айтилмоқда.

Ноутбуклар кейинги ойнинг бошида ўтказиладиган CES 2017 кўргазмасида тақдим этилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Янги LG Gram ноутбуклари бармоқ изи сканери билан жиҳозланади