23:56 / 24.12.2016
6 283

ASUS кейинги ойдан Zenbo уй роботининг сотувларини бошлайди

ASUS кейинги ойдан Zenbo уй роботининг сотувларини бошлайди

Тайваннинг ASUS компанияси жорий йилда ўтказилган Computex 2016 кўргазмасида уй учун мўлжалланган Zenbo роботини намойиш қилиб, уни йил охиригача сотувга чиқаришини маълум қилган эди, деб ёзмоқда Terabayt сайти.

Робот уй ичида мустақил ҳаракатланиши, экранли юзида турли юз ифодаларини ҳосил қилиши мумкин. Унга ўрнатилган махсус сенсорлар уйдаги тўсиқларни айланиб ўтишга ёрдам беради, камералар эса видео алоқа орқали боғланишга имкон яратади, Хонадонда ҳеч ким бўлмаса, робот уйни қўриқлашга хизмат қилади, мабодо уйга бегона одам кирадиган бўлса, бу ҳақда у хонадон эгасини огоҳлантиради.

Zenbo суҳбатдош саволларига жавоб қайтаради ва режаланган ҳодисалар ҳақида эслатиб туради. У болалар билан турли ўйинлар ўйнаши, қўшиқ куйлаши ва ҳатто уларга эртак айтиб бериши ҳам мумкин. Созланган сервислар ёрдамида Zenbo такси чақиради ва интернетда харидларни амалга оширади. Фавқулодда ҳолат пайтида робот орқали қутқариш хизматига (Тайванда) қўнғироқ қилиш имконияти мавжуд.

Тайванда роботнинг нархи 620 доллардан бошланиши маълум қилинган (32 ГБли версия учун).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » ASUS кейинги ойдан Zenbo уй роботининг сотувларини бошлайди