Интернет тармоғида тарқалган миш-мишларга қараганда, кейинги йилдан бошлаб АҚШнинг Apple компанияси OLED экранли iPhone’ларни намойиш қилиш мумкин. Бундай смартфонларнинг чиқарилиши, деб ёзмоқда Terabayt сайти, унчалик ҳам катта бўлмаган Canon Tokki номли япон фирмасига боғлиқ.
Гап шундаки, Япониянинг фототехника ишлаб чиқарадиган Canon концерни таркибига кирадиган мазкур кичик фирма, OLED экранлар тайёрлайдиган ускуналар бозорида етакчи компаниялардан бири ҳисобланади. Унинг OLED экран тайёрлайдиган битта ускунаси тахминан 85 млн доллар нархида сотилади. Шундай бўлса-ҳам, компания икки йиллик буюртмаларга эга, бошқа мижозлар навбат кутмоқда.
Албатта, жаҳонда OLED экран ишлаб чиқаришга мўлжалланган ускуналар яратадиган бошқа компаниялар ҳам бор. Бироқ нашрнинг қайд этишича, Canon Tokki технология борасида уларнинг барчасини сезиларли даражада ортда қолдирган. Фирма бир неча йиллардан буён ушбу соҳада фаолият юритиб келади.
Гарчи Apple бундай экранлар етказиб беришда Samsung билан ҳамкорлик қилиш ниятида бўлса-да, Жанубий Корея компанияси ускуналар етишмаслиги сабабли талаб этилган буюртмани ишлаб чиқара олмаслиги мумкин. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Давлат хавфсизлик хизмати маклерларга қўшиб мансабдорларни ҳам қўлга олди
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди
“Толибон” Эроннинг Исроилга қарши ҳужумини қўллаб-қувватлади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Исроил — ҲАМАС: музокараларга эришиладими?