Lenovo компанияси Intel Atom x5 процессорига эга Android-планшет тайёрламоқда » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Lenovo компанияси Intel Atom x5 процессорига эга Android-планшет тайёрламоқда

Lenovo компанияси Intel Atom x5 процессорига эга Android-планшет тайёрламоқда

Lenovo компанияси Intel’нинг янги авлод аппарат платформасида бажарилган, ишлаб чиқариш номи Cherry Trail деб ном олган планшет кўринишидаги компьютернинг прототипини намойиш қилди.

Планшетда Atom x5-Z8300 процессори қўлланилган. Бу 14-нанометрли қурилма тўртта ҳисоблаш ядроси ва Intel HD Graphics контроллёридан ташкил топган. Процессорнинг номинал такт частотаси 1,44 ГГц ни, тезлаштирилган такт частотаси 1,84 ГГц ни ташкил қилади. Электр истеъмол қилиш даражаси 2 Вт.

Планшет 1920×1200 кўрсатиш қобилиятига эга 8-дюймли сенсор дисплей, 2 Гбайт тезкор хотира, 32 Гбайтли флеш-хотира билан жиҳозланган. Шунингдек, планшетда стереофоник динамиклар, олд камера, ёруғлик диодли вспишкага эга орқа камера, Wi-Fi ва Bluetooth симсиз алоқа адпатерлари ҳам ўрнатилган.

Мини-компьютер SIM-карта учун слот билан жиҳозланган. Бу планшетнинг камида 3-авлод (3G) мобиль тармоқларини қўллаб-қувватлашини англатади. Бироқ, планшетда 4-авлод LTE тармоқларида ишлаш эҳтимоли ҳам кўзда тутилган бўлиши мумкин.

Планшет прототипида Android 5.0.1 Lollipop операцион тизими ўрнатилган. Lenovo қурилманинг сотув учун мўлжалланган версиясини чиқариши ёки намойиш қилинган намуна ўзида фақатгина бошқа ишлаб чиқарувчилар томонидан асос қилиб олиниши мумкин бўлган дизайнни намойиш қилгани номаълумлигича қолмоқда.

Манба: www.kun.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru