Стэнфорд университети олимлари халқаро гуруҳи дунёдаги энг ингичка сим яратишди. Улар бунинг учун олмос кристалл панжарасининг энг кичик структуравий бирлиги – алмазоиддан фойдаланишди. Бу ҳақда Кун.уз нашри ёзмоқда.
Бор-йўғи уч атом қалинликдаги сим иккита: ўтказувчи ва изоляцияловчи қисмдан иборат. Ўтказувчи қисмни олтингугурт ва мис бирлашмаси – халькогенидлар, изоляцияловчи қисмни алмазоидлар ташкил қилади. Тадқиқот муаллифлари сим ўлчамларига эътибор қаратиб, бир ва икки ўлчамли материаллар уларни фазовий материаллардан фарқловчи бир қатор хусусиятларга эгалигини таъкидлашди.
Олимлар фикрича, уларнинг ихтироси оптоэлектроника, ўта ўтказувчилар ва электр энергия яратувчи материалларни яратишда фойдали бўлиши мумкин. Алмазоидлар ҳозирда электрон микроскоплар ва кичик электрон қурилмалар яратишда қўлланади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия қўшинлари Авдеевкадаги иккита қишлоқни эгаллаб олди
Эрдўғон террорчилар ҳақида кескин гапирди
Россия Украинанинг ҳарбий дрон йиғув иншоотларини йўқ қилди
Москвадаги теракт бўйича яна уч киши ушланди
АҚШ расмийлари: Миллионлаб америкаликлар хитойлик ҳакерлар ҳужумига учраган
Сувни тик турган ҳолда ичиш мумкин эмаслиги илмий жиҳатдан исботланди
АҚШ элчиси: “Россия Украина пойтахтига гипертовушли ракеталар билан зарба берди”
Ҳар куни кечқурун пиёда юриш организмда қандай ўзгаришларга сабаб бўлади?