Samsung навбатдаги А серия смартфонларининг сувдан ҳимояланишини тасдиқлади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Samsung навбатдаги А серия смартфонларининг сувдан ҳимояланишини тасдиқлади

Samsung навбатдаги А серия смартфонларининг сувдан ҳимояланишини тасдиқлади

Samsung компаниясининг Малайзиядаги офиси Twitter микроблогидаги саҳифасида навбатдаги А сериядаги смартфонларнинг анонсини #A2017liveunplanned хэштеги остида маълум қилди. Тармоқдаги тизер ушбу сериядаги янги смартфонларнинг сувдан ҳимояланишига ишора қилмоқда, деб ёзмоқда Терабайт сайти.
Samsung навбатдаги А серия смартфонларининг сувдан ҳимояланишини тасдиқлади

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилнинг январь ойида Galaxy A3 (2017), Galaxy A5 (2017) ва Galaxy A7 (2017) моделларининг анонси кутилмоқда. Улар АҚШда ўтказиладиган CES 2017 кўргазмасида намойиш этилиши мумкин.

Аввалроқ берилган хабарларга кўра, Samsung Galaxy A (2017) сериясидаги моделлар Always On Display технологияси, IP68 ҳимоя стандарти ва USB type-C слоти билан жиҳозланади.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru