22:10 / 28.12.2016
6 200

Рендер: Moto Droid Turbo 3 тасвирлари пайдо бўлди

Рендер: Moto Droid Turbo 3 тасвирлари пайдо бўлди

Хитойнинг Weibo микроблогида тақдимоти кутилаётган Moto Droid Turbo 3 моделининг янги суратлари пайдо бўлди, деб ёзмоқда Terabayt нашри.

Moto Droid Turbo 2 смартфони 2015 йилда намойиш қилинган эди. Айни вақтда Lenovo таркибига кирувчи компания навбатдаги Moto Droid Turbo 3 моделини 2017 йилда чиқариши тахмин қилинмоқда.

Ҳозирча ушбу рендерлар фақатгина янги моделнинг ташқи дизайни ҳақида умумий тасаввур беришга хизмат қилади ва уларнинг расмий асосга эгалиги шубҳали. Модель Hasselblad томонидан яратилган 16 Мпли камера модули, Qualcomm Snapdragon 820 процессори ва 4 ГБ оператив хотира билан жиҳозланиши кутилмоқда. Шунингдек, модель бармоқ изи сканери билан ҳимояланади.

Қурилманинг тақдимот санаси ҳозирча номаълум.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Рендер: Moto Droid Turbo 3 тасвирлари пайдо бўлди