Яндекс Windows 10 қурилмалари учун Яндекс.Карты иловасини чиқарди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Яндекс Windows 10 қурилмалари учун Яндекс.Карты иловасини чиқарди

Яндекс Windows 10 қурилмалари учун Яндекс.Карты иловасини чиқарди

Яндекс компанияси Windows 10 платформасида ишлайдиган қурилмалар учун Яндекс.Карты иловасини чиқарди, деб ёзмоқда Terabayt.uz сайти.

Сервис Россия ва бошқа бир қатор мамлакатларга қарашли батафсил хариталарни ўз ичига олади. Илова орқали онлайн режимда 1843 та шаҳар хариталаридан фойдаланиш мумкин. Бундан ташқари, зарур фрагментларни олдиндан қурилмага юклаб олган ҳолда интернет уланишисиз маълум жойларнинг хариталарини кўриш имконияти ҳам мавжуд.

Яндекс.Карты иловаси муайян манзилдаги турли муассасаларга доир маълумотларни тақдим этишдан ташқари, ҳайдовчиларга тирбандликларни айланиб ўтган ҳолда ҳаракатланиш вариантларини ҳам таклиф қилади. Кўзланган манзилга етиб бориш учун автомобил ва пиёдага мўлжалланган маршрутларни ўрнатиш мумкин.

Иловани юклаб олиш учун ҳавола.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru