Италиянинг Safilo компанияси эгасининг кайфиятини ҳисоблай оладиган кўзойнакларни ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда. Кўзойнак икки хил вариантда ишланади: оддий шиша ва рангли шиша. Янги девайснинг тўлиқ тақдимоти 2017 йилнинг январида Лас-Вегасда, Consumer Electronics Show кўргазмаси доирасида бўлиб ўтиши кутилмоқда. Бу ҳақда "The Daily Mail"га асосланиб "Кун.уз" сайти хабар берди.
"Ақлли" кўзойнаклар кўринишидан худди оддий кўзойнакдек кўринади. У махсус камера ва дисплейларсиз бўлса-да, 5 датчикка эга. Бу датчиклар инсон бош миясидаги тўлқинлар сигналларини аниқлай олади. Улар орқали олинган маълумотлар смартфондаги иловага юборилади. Илова, ўз ўрнида, уни таҳлил қилиб, кўзойнак эгасининг кайфиятини ва унинг ўзгаришига таъсир қилувчи омилларни аниқлайди.
Аксессуар вазни - атиги 36 грамм, аккумулятор заряди эса қурилманинг бир ҳафта давомида тўхтовсиз ишлашига етади. Кўзойнак смартфонга Bluetooth орқали уланади.
Маълумотларга кўра, Apple компанияси ҳам шунга ўхшаш девайс устида ишламоқда. "Олма" компанияси гаджети одатий линзалар ўрнига махсус дисплейлар билан таъминланган бўлиши тахмин қилинмоқда. Манбада таъкидланишича, мазкур дисплейда тасвирлар, матнлар ва бошқа маълумотлар акс этади. Apple'нинг сирли гаджети бежиз тилга олинмади: гап шундаки, Safilo ўз кўзойнакларининг иккинчи версиясига ана шундай функцияларни қўшишни режалаштирмоқда (биринчи версия муваффақият қозонган тақдирда, албатта). “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди