Жанубий Кореянинг LG компанияси кейинги ойнинг бошида Лас-Вегас (АҚШ, Невада) шаҳрида ўтказиладиган CES 2017 кўргазмасида Tone Studio ва Tone Free номли симсиз гарнитураларни намойиш қилади, деб хабар бермоқда Terabayt.uz сайти.
LG Tone Studio гарнитураси қамровли овоз эффектини ҳосил қиладиган тўртта динамик билан жиҳозланади. Ушбу модель DTS компанияси билан ҳамкорликда яратилган бўлиб, сифатли ижро хусусияти билан ажралиб туради.
LG Tone Free эса компаниянинг илк симсиз гарнитураси ҳисобланади, наушниклар махсус аксессуар орқали зарядланади. Бўйинга тақиладиган ушбу аксессуар кириш қўнғироқлари ва хабарлар келганда вибрациялайди. Tone Free овозли буйруқларни қўллаб-қувватлайди.
Булардан ташқари, JBL билан биргаликда ишланган Tone Infinim ва Tone Ultra гарнитуралари ҳам намойиш этилиши маълум қилинган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Дунёдаги энг бой араб шайхининг рафиқаси қандай кўринишга эга?
Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади
Нега Трамп Зеленскийни ёмон кўради?
Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди