Бундан тахминан икки ҳафтача олдин шу йилнинг сентябрь ойида намойиш қилинган Apple Airpods симсиз наушниклари бир неча ойлик кечикишдан кейин сотувга чиқарилгани тўғрисида хабар берган эдик.
Айни пайтда мазкур наушниклар дунёнинг турли мамлакатларида яшайдиган фойдаланувчилар томонидан харид қилинмоқда. Гаджетнинг дўкон расталарига қўйилганига ҳали кўп вақт бўлмади, аммо ҳозирданоқ фойдаланувчилар гаджет ғилофининг заряди тез тугаб қолишидан шикоят қилишмоқда.
Бундан аввалроқ Apple компанияси Airpods ғилофи наушникларни 24 соат давомида автоном ишлашга етадиган заряд билан таъминлаши ҳақида маълум қилган эди. Бироқ кўплаб фойдаланувчилар ғилофдаги заряд бир кечада 100 фоиздан 15-20 фоизга тушиб қолаётганини айтишган. Bluetooth фаоллигини минимум даражада ушлаб туриш ҳам ёрдам бермаяпти.
Terabayt.uz сайти қайд этишича, Apple ҳозирдан шикоят билан мурожаат қилган мижозларга гаджетни алмаштириб бермоқда. Алмаштирилган ғилофларда юқоридаги муаммо кузатилмаяпти. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Damas учун онлайн контрактация очилади
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади