Энди йўқолган телефонни Google орқали топиш мумкин бўлди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Энди йўқолган телефонни Google орқали топиш мумкин бўлди

Энди йўқолган телефонни Google орқали топиш мумкин бўлди

Энди Google йўқолган ва ўғирланган телефонларни ҳам қидириб топадиган бўлди. Ҳозирча бу фақат Android телефонлар учун ишлайди. Бу ҳақда «Afisha.uz»га асосланиб «Daryo.uz» хабар бермоқда.

Агар телефонингиз ўғирланса ёки уни шунчаки топа олмаётган бўлсангиз, стол компьютерида Google қидирув тизимига find my phone жумласини теринг. Бу иш бериши учун телефонга Google дастурининг сўнгги версияси ўрнатилган бўлиши керак.

Google бош саҳифасида find my phone сўровини бергач, ҳақиқатан ҳам телефон эгаси эканлигингизни тасдиқлаш учун тизимга қайтадан кириш зарур, шунда харитада қурилманинг тахминий жойини кўриш мумкин бўлади.

Агар у қаердадир йўқолиб қолган бўлса, қидирув саҳифаси орқали смартфонга овозли сигнал юбориш мумкин, у беш дақиқа давомида максимал баландликда янграб туради. Шунингдек янги функция ёрдамида телефонни блоклаш ёки смартфондаги маълумотларни ўчириш мумкин.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru