Samsung компаниясининг янги ақлли телевизорларида Google Chromecast сервисига ўхшаган янги функция пайдо бўлади, деб ёзмоқда Terabayt.uz сайти.
Янги функция Samsung Smart View иловасида кўзда тутилади ва бевосита смартфондан турли сервисларда очилган онлайн видеоларни жонли тарзда телевизор экранига узатишга хизмат қилади. Ҳозирда Smart View иловаси орқали телефон хотирасида сақланган видео, мусиқа ва расмларни телевизорга узатса бўлади.
Ушбу илованинг iOS дастури учун чиқарилган янги версиядан олинган скриншотлар мазкур янги имкониятдан дарак бермоқда. Скриншотларда YouTube, Amazon Prime Video ва Hulu каби видеохостинг иконкаларини кўриш мумкин.
Бундан ташқари, илова смартфондан дистанцион пульт сифатида фойдаланиш имкониятини ҳам беради. Бундай янги функцияга эга телевизорлар тез орада CES 2017 кўргазмасида тақдим этилиши кутилмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда