Telegram эски Android-қурилмаларни қўллаб-қувватлашни тўхтатди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Telegram эски Android-қурилмаларни қўллаб-қувватлашни тўхтатди

Telegram эски Android-қурилмаларни қўллаб-қувватлашни тўхтатди

Whatsapp’дан сўнг Telegram мессенжери ҳам Android'нинг эски версияларини қўллаб-қувватлашни тўхтатди, деб ёзади Кун.уз сайти. Мессенжернинг янги версияси Android 4.0 Ice Cream Sandwich ва ундан юқори версиядаги операцион тизим билан ишлайди.

Аввал Telegram Android'нинг 2,2 Froyo версиядан бошлаб ишлар эди. Android 2.2 версиясида 0,1 фоиз, Android 2.3 версиясида 1,2 фоиз, Android 3.0’да эса 0,1 фоиздан ҳам камроқ қурилмалар ишлайди.

Telegram қўллаб-қувватлайдиган энг эски Apple-қурилмаларидаги операцион тизим ўзгармади – iOS 6.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru