2017 йилда қайси компаниялар ёпилиши мумкин: Yahoo, HTC ва бошқалар » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

2017 йилда қайси компаниялар ёпилиши мумкин: Yahoo, HTC ва бошқалар

2017 йилда қайси компаниялар ёпилиши мумкин: Yahoo, HTC ва бошқалар

Ars Technica нашри ҳар йили турли таъсирлар туфайли ёпилиши мумкин бўлган йирик компаниялар тўғрисида мунтазам равишда прогнозларни чоп этиб боради. 2017 йилда йўқолиш арафасида бўлган брендлар қаторига мазкур нашр Yahoo, Yik Yak аноним мессенжери, Theranos тиббиёт стартапи ва бошқа брендларни қўшган, деб ёзмоқда Terabayt.uz сайти.

Ars Technica нашрининг ушбу анъанавий “йўқолиб бораётган брендлар” рўйхатига узоқ вақт бозорда ўз улушини бой бериб келган, молиявий қийинчиликларга дуч келиб, даромадни йўқотган, бошқарув муаммоларига ўралашиб қолган ва аниқ бизнес стратегияга эга бўлмаган компаниялар киритилади. Ушбу материалда IT соҳасига оид рўйхатга қўшилган компаниялар тўғрисида сўз юритилади.

Yahoo

Yahoo компанияси Ars Technica 2016 йилда тузган рўйхатдан ҳам ўрин олган эди. Компания узоқ йиллардан бери ўз бизнес йўналишини ўзгартиришга интилиб, яна жаҳон миқёсига чиқишга ҳаракат қилди. Ҳозирча Yahoo Хитойнинг Alibaba компаниясидаги улуши туфайлигина нафас олмоқда. 2016 йилнинг февралида Yahoo ўзининг 15% ходимларини ишдан бўшатди. Устига устак, компания гендер муаммолари сабаб кескин танқидга ҳам учради.

Бизнес нуқтаи назаридан, деб ёзади Ars Technica,Yahoo учун 2016 йил бағоятда оғир кечди. Компания реструктуризация қилиниши оқибатида бренд ўтган 3 чорак ичида интернет йўналиши учун 2015 йилда сарфланган маблағга қараганда икки баравар кўпроқ пул сарфлашга мажбур бўлган.

Ўтган йилнинг ўрталарида АҚШнинг йирик мобил оператори Verizon Yahoo компаниясини 4,8 млрд долларга харид қилиш истагини билдирган эди. Гарчи ушбу миқдорга тенг битим тузилган бўлса-да, Yahoo тармоғининг хавфсизлик ва фойдаланувчилар дахлсизлиги билан боғлиқ муаммолари юзага чиққач, Verizon ушбу битимни бекор қилиш ёки келишув нархини камайтириш устида ўйлаб қолган. Шундай муаммолар туфайли Yahoo 2017 йилда ёпилиб кетиши эҳтимолдан холи эмас.

Yik-Yak

2014 йилда ташкил этилган ушбу стартап сўнгги йилларда турли жамғармалардан 73,5 млн доллар сармоя жалб қилган. Yik-Yak – аноним хабарларга мўлжалланган сервис, лойиҳага тегишли илова энг кўп юклаб олинган 10 та илова сирасига ҳам кирган. Лойиҳа шиддат билан ривожланганига қарамасдан, тез орада сервис номақбул ёндашувлар тўкиладиган майдонга айланиб қолди. Ундан фойдаланиш бир қатор АҚШ университетларида тақиқланди. 2016 йилда сервисда фойдаланувчиларга никнейм танлаш мажбурий этиб қўйилганидан кейин унга бўлган қизиқиш анча камайди. Натижада лойиҳа раҳбарияти бундай талабни бекор қилишга мажбур бўлди. 2016 йилнинг декабрь ойида компания ўзининг 50 та ходимидан 30 тасини ишдан бўшатди. Ҳозирда лойиҳанинг келгуси тақдири мавҳум ва умидсиз, деб ёзмоқда нашр.

Twitter

2017 йилда Twitter микроблоги ёпилмаслиги мумкин, бироқ тармоқ билан боғлиқ муаммолар юзага келиши эҳтимолдан холи эмас.

Twitter ҳали-ҳануз камомадлик ҳолатидан чиққан эмас, компания харажатларни қоплаш учун ўз капиталини ишлатмоқда. 2016 йилда компания 289 млн доллар маблағ йўқотди, 2015 йилда эса мазкур кўрсаткич 430 млн долларни ташкил этган эди.

Twitter ҳалигача ўз инвесторларини йўқотмоқда. Ҳатто компанияни сотиш бўйича бошқа брендлар (Disney, Google) билан ўтказилган музокаралар ҳам муваффақиятсиз якунланди. Танқидчилар эса компанияни микроблогдаги негатив ва ҳақоратларга қарши самарали курашмасликда айблашмоқда.

HTC

Тайваннинг HTC компанияси ҳам Yahoo сингари 2016 йилда ҳам Ars Technica рўйхатига киритилган эди. Нашрнинг қайд этишича, HTC компаниянинг кейинги фаолияти борасида ишончга эга эмас, шу боис у 2016 йилда виртуал гарнитура ишлаб чиқарадиган Vive бўлимига алоҳида компания мақомини берди.

Буларнинг барчаси агар HTC инқирозга учраса, ҳеч бўлмаганда мазкур Vive компанияси алоҳида бренд сифатида фаолиятини давом эттириши учун қилинган бўлиши мумкин. Бироқ бундай қарор ҳам брендга жон сақлаб қолиш учун ёрдам бермаслиги аниқроқ, бунга сабаб, албатта, Vive компаниясининг рақобатбардош эмаслигидир, дейилади хабарда.

Blackberry

Материал муаллифларининг ёзишича, BlackBerry ва унинг бўлимлари Deathwatch журналининг рўйхатидан мунтазам ўрин олиб келади. 2016 йилда нашр Blackberry OS дастурининг йўқолишини тахмин қилган эди. Афсуски, нашрнинг ушбу тахмини чиндан ҳам амалга ошди ва BlackBerry Android операцион тизимида смартфонлар тайёрлашни бошлади. Аммо, 2017 йил BlackBerry учун жуда оғир келиши ва бу компаниянинг фаолиятини хавф остида қолдиради, дейилади Ars Technica материалида.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru