Microsoft компанияси Windows 10 операцион тизимининг фойдаланувчи интерфейсини янгилаш устида иш олиб бормоқда. Компания ичида ушбу янги лойиҳани Project Neon деб аташмоқда, деб ёзади Кун.уз сайти.
Янги дизайнда анимация ҳамда blur эффекти кўпроқ ишлатилади. Бундан ташқари, дастурчиларга ўз иловасининг дизайнини батафсил созлаш имконини берувчи Acrylic ускунаси пайдо бўлади.
MSPowerUser берган маълумотга кўра, Windows 10’га бир нечта визуал эффектлар қўшилади. Мисол учун, курсор интерфейснинг бирор бир қисмига олиб борилганда мазкур жой ёниши ёки унинг шаффофлиги ўзгариши мумкин.
Хулоса қилиб айтилганда, Microsoft минималистик дизайн сари бормоқда. Нашрнинг таъкидлашича, тармоқда пайдо бўлган бу суратлар ҳозирда концепт кўринишига эга ва натижа умуман бошқача бўлиши ҳам мумкин. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Damas учун онлайн контрактация очилади
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди