22:34 / 09.01.2017
6 244

Samsung’нинг яна икки раҳбари коррупция иши юзасидан сўроққа тутилди

Samsung’нинг яна икки раҳбари коррупция иши юзасидан сўроққа тутилди

Жанубий Корея терговчилари Samsung компанияси раҳбариятининг икки вакилини коррупция иши юзасидан сўроққа тутди. Бу ҳақда «Дарё» хабар бермоқда.

Мустақил тергов қўмитаси вакилларининг билдиришича, президент Пак Кин Хе даврасидаги шахслар ваколатларини суиистеъмол қилиши юзасидан олиб борилаётган иш доирасида Samsung компанияси раҳбарлари ҳам сўроқ қилинди.

Терговчилар билан суҳбатлашган раҳбар ходимлар компания стратегик режалаштириш бўлинмаси раҳбари Чан Чжун Ги ва унинг ўринбосари Чхве Ги Сон эди. Улар гувоҳ сифатида чақирилди, аммо, таъкидланишича, уларнинг мақоми вақт ўтиши билан ўзгариши мумкин.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Samsung’нинг яна икки раҳбари коррупция иши юзасидан сўроққа тутилди