18:18 / 12.01.2017
5 628

iPhone 8 корпуси учун алюминий ўрнига зангламас пўлат ишлатилади

iPhone 8 корпуси учун алюминий ўрнига зангламас пўлат ишлатилади

Apple компанияси iPhone 8 моделининг корпусини тайёрлашда алюминий қоришмасидан воз кечади ва унинг ўрнига зангламас пўлатдан фойдаланади. Зангламас пўлатдан қилинган қисмнинг усти эса кучайтирилган шишаванд қатлам билан қопланади, деб ёзади Terabayt.uz сайти.

Қурилмалар Тайваннинг Foxconn ҳамда АҚШнинг Jabil компаниялари томонидан йиғилиши маълум қилинган. Ишлаб чиқариш жараёни смартфонларни йиғишга сарфланадига вақт ва харажатларни қисқартиришга ёрдам беради, бироқ сифат назорати аввалгидай юқори даражада сақлаб қолинади, дейилади нашр хабарида.

Ушбу қарор натижасида iPhone учун корпус етказиб берадиган Catcher Technology ва Casetek компаниялари янги таркибдаги материалларни ҳам қайта ишлаш талаб этилгани боис бундан зарар кўрмайди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » iPhone 8 корпуси учун алюминий ўрнига зангламас пўлат ишлатилади