Whatsapp’нинг ойлик аудиторияси 1 млрд фойдаланувчини ташкил этади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Whatsapp’нинг ойлик аудиторияси 1 млрд фойдаланувчини ташкил этади

Whatsapp’нинг ойлик аудиторияси 1 млрд фойдаланувчини ташкил этади

19 апрель куни Whatsapp мессенжерининг асосчиларидан бири Ян Кум март ойида унинг хизматчиларидан 800 млн киши фойдаланганини маълум қилди. Ўтган йилнинг март ойига нисбатан фойдаланувчилар сони 30 фоизга кўпайган. Экспертларнинг фикрича, 2015 йил охирига келиб мессенжердан ойига 1 млрд киши фойдаланади, деб ёзади Kun.uz.

Маълум қилинишича, Whatsapp фойдаланувчилари сони ҳар чоракда 100 млн га кўпайиб бормоқда. Жумладан, ўтган ойнинг август ойида унинг хизматидан 600 млн киши фойдаланаётган эди.
Ўтган йили Whatsapp Facebook компанияси томонидан 19 млрд долларга сотиб олинган эди. Бу ҳам маълум даражада мессенжернинг машҳурлигини оширди.

2015 йил мартида мессенжернинг Android версияси фойдаланувчилари овозли қўнғироқни амалга ошириши имкониятига бўлдилар. Компания вакиллари ўз мижозларини тез орада Windows Phone ва iOS версияларида ҳам шундай имкониятлар пайдо бўлишига ишонтирмоқда.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru