22:23 / 13.01.2017
6 472

Трамп учун суперантиқа автомобиль яратилмоқда

Трамп учун суперантиқа автомобиль яратилмоқда

АҚШнинг бўлғуси президенти Дональд Трамп учун Cadillac лимузини яратилмоқда. General Motors компанияси ва АҚШ махсус хизматлари ҳамкорлигида яратилаётган машина Трампнинг хавфсизлигини таъминлаш учун энг илғор технологиялар билан жиҳозланади.

Икки йил давомида яратилган Cadillac Monster 2 деб аталувчи бу машина 20 см ли зирҳли ҳимоя, кўзни ёшлатувчи газ отувчи замбарак, ҳаётни таъминлаш сунъий қурилмаси ва захира қон баллонлари билан жиҳозланади.

АҚШ ОАВ маълумотларига кўра, энг янги президент лимузини Трампнинг инаугурацияси куни оммага тақдим қилинади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Трамп учун суперантиқа автомобиль яратилмоқда