Мобиль қурилмалар унумдорлигини ўлчашга мўлжалланган AnTuTu дастури яратувчилари арзон ва шу билан бирга кучли смартфонлар рейтингини тузиб чиқишди.
Бу рейтингнинг энг юқори поғонасини 170 доллардан таклиф қилинувчи Lenovo ZUK Z2 смартфони эгаллади. Харидор бу пулга Qualcomm Snapdragon 820 процессори, 3 гигабайт тезкор хотира, 5 дюймли FullHD-дисплей, 13-мегапикселли камера ва 3500 мА-с ҳажмли аккумуляторга эга смартфон олади.
Нарх ва унумдорлик нуқтаи назаридан энг мақбул смартфонлар ўнталиги қуйидагича кўриниш олди: Lenovo ZUK Z2; Xiaomi Redmi Note 3; Xiaomi Mi4C; Xiaomi Redmi Note 4; LeEco Le 2; LeEco Le Pro 3; 360 N4; LeEco Le Max 2; Meizu Metal; Xiaomi Mi5S.
Бу смартфонлардан иккитаси – LeEco Pro 3 ва Xiaomi Mi5s 2016 йилнинг энг кучли смартфонлари рўйхатидан жой олганди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди